Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди
03 окт 2025 01:25
Янгиликлар
Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди
Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Поль Погбанинг миллий жамоага қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
32 ёшли Погба допинг сабабли бўлган дисквалификациясини ўтаб бўлиб, "Монако" билан шартнома имзолади.
"Ҳа, у яна футболчиликка қайтишга яқин. Франция термасига қайтиш? У ҳам шуни истайди, бунга шубҳа йўқ. Бироқ бунинг учун у бир қанча босқичлардан ўтиши керак.
Ҳозир у "Монако" либосида майдонга тушиши мумкин. Умид қиламанки, унда барчаси ўхшайди. Қолганини эса кўраверамиз. Илк қадамини ташлашида унга омад тилаб қоламан. Бу унинг учун жуда катта хурсандчилик бўлади.
У термага қайтиши мумкинми? Ҳа, деб жавоб берсам, ҳамма "Оҳҳо, Погба термага қайтаркан", дейишади. Йўқ дейишим эса аҳмоқона гап бўлади. Шу сабабли униси ҳам буниси ҳам ҳозир ортиқчалик қилиши мумкин", - деди Дешам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар