Пикфорд Евро тарихидаги энг яхши иккинчи дарвозабон

Aslanov Jasurbek
8 июл 2024, 20:15
Жордан Пикфорд Европа чемпионатларида Англия терма жамоаси дарвозасига йўлланган зарбаларнинг 85%ни қайтарган.

Opta Европа чемпионатларида қайтарилган зарбалар фоизи бўйича энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузди. Рейтингда Евроларда камида 10та ўйин ўтказган посбонлар ҳисобга олинган.

Бу кўрсаткич бўйича энг яхшиси Испания терма жамоаси собиқ посбони Икер Касильяс бўлди - зарбаларнинг 87% қайтарилган.

Амалдаги дарвозабонлардан ТОП 5га Англия посбони Жордан Пикфорд кирди. У 85%лик натижа қайд этди.

ТОП 5

1. Икер Касильяс (87%);


2. Жордан Пикфорд (85%);


3. Жанлуиджи Буффон (81%);


4. Эдвин ван дер Сар (80%);


5. Андреас Исакссон (78%). 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›