Пеп Гвардиола: "Реал", "Барса" ёки "Бавария" чақирганда, ҳамманинг ўтгиси келади! Қолган клублар эса кўпроқ тўлашига тўғри келади"

Alisher
23 июл 2022
Пеп Гвардиола Роберт Левандовскининг "Бавария"дан "Барселона"га ўтгани ҳақида гапирди.

"Леви муҳим ўйинчи эди ["Бавария" учун]. Аммо, жамоанинг юраги ҳали ҳам жойида – бу Ману [Нойер], Йо [Киммих], Томас [Мюллер]. Улар ажойиб трансферларни амалга оширишди.

"Реал", "Барса" ёки "Бавария" чақирганда, барча ўйинчилар ўтишни хоҳлайди! Бошқалар эса кўпроқ тўлашига тўғри келади", – дейди "Манчестер Сити" мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "Бавария" эртага ўртоқлик ўйини ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/altobelli13