

"Мен бу қобилиятлар ҳақида уларга ҳар куни эслатаман. Бизда амал қилишимиз лозим бўлган стандартлар бор. Бу бизга масъулият юклайди. Натижалар тушиб кетмаслиги керак.
Биринчи тайм яхши ўтди деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда эса вингерларимиз ёрдамида тезкор ҳужумлар қилишимизга тўғри келди ва биз буни жуда яхши уддаладик. Йигитлар бошқача эканликларини яна бир маротаба исботлашди.
6 та ўйиндаги 1 тагина ғалабадан сўнг одамлар саволлар беришмоқда. Бу нормал ҳолат. Чунки, барчаси натижага боғлик. Аммо биз "Арсенал", "Тоттенхэм", "Ливерпуль" ва "Астон Вилла"га яқинмиз. Биз юқорида бўлишни истаймиз", - деди Гвардиола.



