Педри Испания терма жамоаси чемпион бўлса, сочини калга олдиришга ваъда берди
05 июл 2021 08:17
Янгиликлар
Педри Испания терма жамоаси чемпион бўлса, сочини калга олдиришга ваъда берди
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри Европа чемпионати ярим финали доирасидаги Италияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Мен бироз чарчадим, аммо 18 ёшимда бундан ҳам кўпроқ ишларга кучим бор. Барча жамоа яхши ва ажойиб ўйин бўлади.
"Барселона" ва Испания терма жамоаси либосини кийиш имкониятига эга бўлиш - орзу. Бўлажак ярим финалдан завқланишга умид қиламан. Агар биз Европа чемпиони бўлсак, сочимни олдириб ташлайман", - дейди Педри.
Эслатиб ўтамиз, Италия - Испания ўйини 6 июль куни Лондонда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар