

Хавбек Европа Лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳснинг (2:2) биринчи бўлимида жароҳат олди.
"Блауграна" бугун тонгда ўтказилган тиббий текширувлар Педри ўнг оёқ сонининг юқори орқа қисми жароҳатланганини кўрсатди.
Манбанинг хабар беришича, испаниялик 6 учрашувни ўтказиб юборади ва Ла Лига доирасидаги "Реал" билан 19 мартда бўладиган ўйинга қайтади.



