"Пахтакор"нинг янги стадионида югуриш йўлакчаси бўлмайди
07 май 2017 15:08
Янгиликлар
"Пахтакор"нинг янги стадионида югуриш йўлакчаси бўлмайди
Биринчи давра якунларига қадар "Пахтакор" Марказий стадиоини ёпилиши ҳақида ахборот берган эдик.
Олган маълумотларимизга кўра стадиондаги ўзгаришлар бироз чўзиладиган кўринади. Янги раҳбарият стадионни ФИФА талаблари асосида, Осиёнинг энг зўр стадиони бўлиши борасида европалик архитекторлар билан ҳамкорликда иш олиб бораяпти.
Маълумотга кўра, стадионнинг югуриш йўлакчалари бўлмайди. Ҳудди шундай услуб "Насаф" стадионида ҳам қўлланилди ва Қаршидаги стадионни ҳам қазиш йўли орқали қўшимча трибуналар ўрнатилди.
"Пахтакор" Марказий стадионида қандай услубдан фойдаланиш ҳозирча номаълум.
Шунингдек, клуб "Чилозор"даги академия базасини ҳам мукаммал ҳолатга келтириш борасида иш бошлаган. Шунингдек, Қибрайдаги база ҳам замон талаблари асосида янгитдан реконструкция қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар