UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

"Пахтакор"нинг собиқ устози, Европа чемпиони, Копа Американи ютган мутахассис ва Эктор Купер. Осиё Кубогидаги барча мураббийлар ҳақида Янгиликлар

"Пахтакор"нинг собиқ устози, Европа чемпиони, Копа Американи ютган мутахассис ва Эктор Купер. Осиё Кубогидаги барча мураббийлар ҳақида

ОФК Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг қайдномасини эълон қилди.

Биз эътиборимизни бош мураббийларга қаратдик. Демак, дастлаб қайси жамоада ким бош мураббий эканини эслатиб ўтамиз:

Австралия - Грэм Арнольд (Австралия)
Баҳрайн - Хуан Антонио Пицци (Аргентина)
Хитой - Александар Янкович (Сербия)
Гонконг - Йорн Андерсен (Германия)
Ҳиндистон - Игорь Штимац (Хорватия)
Индонезия - Шин Таэ Йонг (Корея Республикаси)
Ироқ - Хесус Касас Гарсия (Испания)
Эрон - Амир Галенои (Эрон)
Япония - Хажиме Мориясу (Япония)
Иордания - Ҳуссайн Аммута (Марокаш)
Корея Республикаси - Юрген Клинсманн (АҚШ)
Қирғиз Республикаси - Штефан Таркович (Словакия)
Ливан - Миодраг Радулович (Черногория)
Малайзия - Ким Пан Гон (Корея Республикаси)
Ўмон - Бранко Иванкович (Хорватия)
Фаластин - Макрам Дабуб (Тунис)
Қатар - Бартоломе Тинтин Маркес (Испания)
Саудия Арабистони - Роберто Манчини (Италия)
Сурия - Эктор Купер (Аргентина)
Тожикистон - Петар Сегрт (Хорватия)
Таиланд - Масатада Ишии (Япония)
БАА - Пауло Бенту (Португалия)
Ўзбекистон - Сречко Катанец (Словения)
Вьетнам - Филипп Труссье (Франция)

Осиё Кубогида энг кўп мураббий Хорватиядан бўлади. Ҳиндистон, Ўмон ва Тожикистон устозлари Хорватия паспорти билан рўйхатдан ўтишган. Юқоридаги рўйхат айнан ОФКга тақдим этилган паспортлар бўйича келтирилган. Масалан, Юрген Клинсманн германиялик эканини барчамиз биламиз, бироқ у Осиё Кубогида АҚШ паспорти билан рўйхатдан ўтган. Худди норвегиялик Йорн Андерсен Германия паспорти билан қайд этилганидек.

Давлатлар бўйича
Хорватия - 3
Корея Республикаси - 2
Аргентина - 2
Испания - 2
Япония - 2

Қитъалар бўйича
Европа - 13
Осиё - 6
Африка - 2
Жанубий Америка - 2
Шимолий Америка - 1

- Фақат учта терма жамоада маҳаллий мураббий ишламоқда: Япония, Австралия ва Эрон.

- Ҳозир ишлаётганлар орасида Вьетнам бош мураббийи Филипп Труссье бунга қадар Осиё чемпиони бўлган ягона мутахассис ҳисобланади. Франциялик мураббий 2000 йилда Японияни чемпион қилганди. Орадан 24 йил ўтиб, Труссье яна Осиё Кубогини қўлга киритишга уриниб кўради.




- Осиё Кубогида ишлайдиган мураббийлар орасида энг ёши улуғи 69 ёшли Бранко Иванкович ҳисобланади. Ҳозирги кунда Ўмон бош мураббийи сифатида ишлаётган хорватиялик мутахассис 28 февраль куни 70 ёшга тўлади.

- Энг ёш мураббий эса Ироқ устози Хесус Касас. Испаниялик мутахассис 23 октябрь куни 50 ёшга тўлган.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Сречко Катанец 1963 йил 16 июль куни туғилган ва айни пайтда 60 ёшда.

- Мураббийлар орасида ўзбек футбол мухлисларига жуда яхши таниш бўлганлар ҳам бор. Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович 2010 йилда бир неча ой давомида "Пахтакор" клубида ишлаганди. Сурия устози Эктор Купер эса 2018-2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган.




- Саудия Арабистони бош мураббийи Роберто Манчини Европадаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш. У яқиндагина Италия терма жамоасини Европа чемпиони қилганди. Корея Республикаси устози Юрген Клинсманн эса 2006 йил Германия билан Жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритганди. Баҳрайн устози Хуан Антонио Пицци эса 2016 йилда Чили билан бирга Копа Америка финалида Аргентинани таслим қилган.

- Осиё Кубогида ишлайдиган мураббийлар орасида икки нафар мутахассис 2018 йилдан буён шу терма жамоада ишлаб келишмоқда. Булар Грэм Арнольд (Австралия) ва Хажиме Мориясу (Япония). Маълумот учун, Сречко Катанец 2021 йил август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасида иш бошлаган.

- Миодраг Радулович 2023 йилнинг 11 декабрь куни Ливан бош мураббийи этиб тайинланди. Яъни унда терма жамоани Осиё Кубогига тайёрлаш учун бир ой вақт бўлди холос. Қатар футболи раҳбарлари Карлуш Кейрушни истеъфога чиқаргач, 2023 йилнинг 6 декабрь куни Тинтин Маркесни бош мураббий этиб тайинлашди.




- Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Сречко Катанец учинчи марта Осиё Кубогида ишлайди. 2011 йилда мураббий БАА терма жамоасини бошқарган ва гуруҳдан чиқа олмаганди. 2019 йилда Ироқ билан гуруҳдан чиқиб, нимчорак финалда бўлажак Осиё чемпиони Қатарга ютқазиб қўйганди.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика