"Пахтакор" ва "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
1 фев 2024, 18:08
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Даврон Ҳошимов фаолиятини "Бухоро"да давом эттиради.

Футболчи 2023 йил сентябрь ойи бошида Туркияда операция қилинган ва реабилитация жараёнини Москвада ўтаганди. Декабрь ойида индивидуал тарзда машғулотларга қайтган Ҳошимов Улуғбек Бақоев билан бирга ишлашга рози бўлди. Оғир жароҳатдан кейин футболчи аввалги формасига қайтишига тилакдошмиз.

Маълумот учун, “Навбаҳор” таркибидаги 3,5 йиллик фаолияти давомида тажрибали футболчи Суперлига баҳсларида жами 65 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia