ЎзФҲМ вакили Равшан Абдувоҳидов нима сабабдан Суперлигага қайтарилганига изоҳ берди

Narzulla Saydullayev
20 окт 2026, 17:40
22 август куни ЎзФҲМ Равшан Абдувоҳидовни 2026 йил охиригача Суперлигада бош ҳакам ва VAR ҳаками сифатида ишлашдан четлатган эди.

Бугун Абдувоҳидов Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" ўйинига тайинлов олди. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзФҲМ билан боғландик.

"Равшан Абдувоҳидов Пролига ва Биринчи лига ўйинларини яхши бошқаргани учун Ҳакамлар қўмитаси қарорига асосан майдон ҳаками сифатида Суперлигага қайтарилди, лекин VAR ҳаками сифатидаги четлатилиши ҳозирча ўз кучида", - деди ЎзФҲМ вакили championat.asia сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›