UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  0 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Жамоамиз 26 май куни олий лига 12-турида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Чемпионатда сўнгги 4 учрашувда мағлубиятга учрамаган "Пахтакор" турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш учун қолган беллашувларда зафар қучишга интилиши лозим. Терма жамоа ўйини билан боғлиқ танаффусдан аввал олий лигадаги охирги рақиб жиззахликлар ҳисобланади. "Сўғдиёна" олий лиганинг сўнгги турида "Шўртан"дан устун келганини эслатиб ўтамиз.

Олий лига тарихида жамоалар 42 ўйинда куч синашишган. "Шерлар" 34 беллашувда зафар қучган бўлсалар, 4тадан учрашув дуранг ва рақибнинг ғалабаси билан якунланган. Тошкентдаги 21 тўқнашувнинг 19тасида "Пахтакор" устун келган. Жиззах клуби бир марта дуранг ва муваффақият билан ортга қайтган. Тошкентдаги охирги 17 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган. Рақиб дарвозасига жами 111 тўп киритилиб, 35 гол ўтказиб юборилган.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсум Агишев "Бухоро"га қарши ўйинни бошқариб борган ва ўшанда "Пахтакор" муваффақият қозонганди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 май, пайшанба куни 17:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 26 май, жума куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика