"Пахтакор" Питер Хюистра билан хайрлашди

Оқил Абдубарноев
10 янв 2022
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби жамоамни ўтган мавсумда бошқарган нидерландиялик мутахассис Питер Хюистра билан шартномани узайтирмади.

"Пахтакор" клуби тизимида 4,5 йил ишлаган ва 2021 йил бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Питер Хюистра билан шартнома узайтирмаслиги тўғрисида клуб раҳбарияти қарор қилди. Шунингдек, мутахассис билан бирга меҳнат қилган Гоча Ткебучава ва Ласло Ямборга ҳам клубни тарк этади.

Тез орада жамоанинг янги бош мураббийи номи эълон қилиниши айтиб ўтилган.

Эшитдик-да! Питер Хюистра "Пахтакор"ни тарк этди


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Пахтакор" ФК матбуот хизмати