"Пахтакор" "Ницца"да ўйнаган португалиялик ҳужумчига қизиқмоқда
24 янв 2018 17:30
Янгиликлар
"Пахтакор" "Ницца"да ўйнаган португалиялик ҳужумчига қизиқмоқда
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида европадан футболчи изламоқда.
"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, "Пахтакор" Шотландия чемпионатининг 5-поғонасида бораётган "Хартс" клуби ҳужумчиси Исмоил Гонсалвешга қизиқиб қолган.
Исмоил Гонсалвеш Франциянинг "Ницца" жамоасида профессионал фаолиятини бошлаган.
26 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида Португалиянинг "Рио Аве", Кипрнинг АПОЕЛ, Грециянинг "Анортосис" ҳамда Франциянинг "Ницца" жамоаларида тўп тепган.
Исмоил Гонсалвеш фаолияти давомида 52 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Ушбу хабар борасида "Пахтакор" клуби матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар хабарни изоҳсиз қолдиришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар