"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради

Sherzod Nurmatov
22 дек 2025
"Пахтакор" ҳимоячилари Шаҳзод Азмиддинов ва Маҳмуд Маҳамаджонов 2026 йилни "Пахтакор" таркибида бошлайди.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, "шерлар" "Андижон"да ижарада ўйнаётган Шаҳзод Азмиддинов ва вақтинча "Динамо"да ҳаракат қилган Маҳмуд Маҳамаджоновни ортга қайтаради.

25 ёшли марказий ҳимоячи Азмиддинов андижонликлар таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди. 22 ёшли чап қанот ҳимоячиси Маҳамаджонов эса самарқандликлар либосида 14 ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia