UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Ғалабасиз мавсум  3 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  11 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2

"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди Янгиликлар

"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди

Абдумажидов Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) талқинига кўра U-21 ёш тоифасидаги ўнг қанот ҳимоячилари орасида 19-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда WyScout платформасининг статистик кўрсаткичлари ҳисобга олинди.

Абдумажидов 2024 йилги мавсумда "Пахтакор" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Transfermarkt 20 ёшли ҳимоячини 225 минг еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Championat.asia ва Transfermarkt сайтларининг қўшма овоз бериш натижаларига кўра Абдумажидов Суперлигада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлганди.

Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов CIES рейтингида марказий ҳимоячилар орасида биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика