"Пахтакор" Эрон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда, аммо...

Aziz Tukhtamuradov
15 июл 2017, 14:17
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Персиполис" ҳужумчиси Меҳди Таремини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Клублар бу борада музокара ҳам ўтказгандилар. Аммо, championat.asia сайтининг Эрондаги манбасини хабар қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар якунига етмай қолган.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тошкентликлар таклиф қилган 600 минг доллар эронликларни қониқтирмаган.

Шунингдек, футболчининг ўзи йилига 600 минг доллар маош олишни истамоқда.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia