"Пахтакор" 17 январда Туркияга жўнаб кетади. Бўлажак рақиблар орасида "Динамо Киев" бор

Narzulla Saydullayev
3 янв 2024
"Шерлар" 2024 йилги мавсумга тайёргарликни 10 январь куни бошлайди.

Йиғиннинг дастлабки ҳафтаси Қибрайда ўтади. 17-31 январь кунлари эса Туркиянинг Анталия шаҳрида хориждаги биринчи йиғин ўтказилади. Унда учта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

21 январь
Пахтакор - Тузла Сити (Босния ва Герцеговина)
25 январь
Пахтакор - Александрия (Украина)
30 январь
Пахтакор - Динамо (Украина)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz