"Пахтакор" 13 йилдан сўнг Самарқандда "Динамо"га ютқазди
02 авг 2023 11:00
Янгиликлар
"Пахтакор" 13 йилдан сўнг Самарқандда "Динамо"га ютқазди
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Динамо" майдонига сафар уюштирди.
Биринчи бўлимда 3та гол ўтказиб юборган Максим Шацких шогирдлари иккинчи бўлимда 2та гол урганига қарамай якунда мағлубиятга учради. "Пахтакор" эса 13 йилдан сўнг илк маротаба Самарқандда "Динамо"га енгилди. Майдон эгалари 2010 йилги мавсумда Сирожиддин Сайфиев ва Эркин Байдуллаевнинг голлари эвазига "шерлар"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўша таркибдан ҳозирда "Динамо"да Эркин Байдуллаев ва Салим Мустафоев тўп тепмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар