UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  0 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  2 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5

Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради Янгиликлар

Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради

"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека бразилиялик иқтидор эгаси Эндрикнинг ўйинидан ҳайратда ва уни жамоада узоқроқ сақлаб қолмоқчи.

"ESPN" нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятига Эндрикнинг ижара шартномасини 2026/27 йилги мавсум якунига қадар узайтириш бўйича "Реал" билан музокара бошлаш илтимоси билан чиққан. Қайд этилишича, бу трансферни амалга ошириш "Лион"дан "ҳайратланарли даражадаги саъй-ҳаракатларни" талаб қилади. Ҳозирда футболчини тўлиқ сотиб олиш варианти умуман кўриб чиқилаётгани йўқ.

Айни дамдаги ижара келишуви жорий мавсум якунида тугайди ва унда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган. Ҳозирда Эндрикнинг маошини "Лион" ва "Реал" ўзаро бўлишиб тўлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Эндрик "Метц"га қарши ўйинда (5:2) хет-трик қайд этган эди. 19 ёшли ҳужумчи "Лион" сафидаги дастлабки 3 та ўйинида 4 та гол ва битта голли узатмани амалга оширишга улгурди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
26 янв 21:36:57
Gulchiroy Toxtasinova
Qolshi kerak yana bir mavsum oyin amalyoti kerak
Relga qaytsa bape bn berlawolmeydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика