Паулиньо: "Иньеста майдонда мен ҳеч қачон кўрмаган нарсаларни бажаради"
15 ноя 2017 21:28
Янгиликлар
Паулиньо: "Иньеста майдонда мен ҳеч қачон кўрмаган нарсаларни бажаради"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньо жамоадоши Андрес Иньестанинг ўйинига баҳо бериб ўтди.
"Мен кўпроқ Иньестага эътибор қаратаман, унга қойил қоламан. У бошқалардан ажралиб туради, шунинг учун ҳар доим майдонда унинг ҳаракатларини кузатишга ҳаракат қиламан.
Иньеста – тақлид қилиш учун намуна. Машғулотларда ва ўйинда у мен ҳеч қачон кўрмаган нарсаларни бажаради. Баъзида у тўпга 3 ёки 4 маротаба тегди деб ўйлайсан, аслида эса у тўпга бор йўғи бир маротаба теккан бўлади. Унинг ҳаракатларини тасвирлаб бериб бўлмайди", - деди Паулионьо.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар