Пау Торрес: "Ливерпуль" - яққол фаворит, аммо "Бавария" ва "Ювентус" билан ўйинлардан олдин ҳам шундай дейишганди"

Alisher
21 апр 2022
"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар Лигаси ярим финал илк ўйинидан нималар кутаётганини айтди.

"Ҳозирда улар яққол фаворитлар, аммо "Бавария" ва Ювентус" билан ўйинлардан олдин ҳам шундай дейишганди. Сюрпризлар намойиш этиш учун шу ердамиз. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ", - дейди Торрес.

Ҳимоячининг қайд этишича, "Вильярреал"нинг мусобақанинг олдинги босқичларидаги шов-шувли ғалабаларидан сўнг мерсисайдликлар испан жамоасига қарши масъулият билан тайёргарлик кўришади.

Эслатиб ўтамиз, тўқнашувдаги илк баҳс 27 апрель куни Англияда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: Liverpool Echo