

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, парижликлар шу ҳафта Гонсалу Рамушни қўлга киритганига қарамай, Коло-Муани вариантидан воз кечишмаган.
24 ёшли форвард ўтган мавсум "Айнтрахт" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 17 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.



