UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  1 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  5 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  7 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  2

Пако Роч: "Винисиус яхши футболчидир, аммо инсон сифатида бир уюм ахлат" Янгиликлар

Пако Роч: "Винисиус яхши футболчидир, аммо инсон сифатида бир уюм ахлат"

"Валенсия" собиқ президенти Пако Роч Винисиус Жуниорнинг ўзини тутишини танқид қилди.

Пако Роч 2023 йил "Месталья"да содир бўлган воқеани эсга олди. Ўшанда "Валенсия" мухлислари Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиб, уни "маймун" дейишган ва баҳс 8 дақиқага тўхтаб қолган эди.

"У "Месталья"даги панжарани ошиб тушиб, шундай деган: "Сен мени фоҳишани боласи дединг". Ўша куни ўғлим ва неварам билан стадионда эдим. Овозларга тушунмай, неварамга савол бердим: "Альфонсито, улар нима деб бақиришяпти?. У "Улар Винисиусни аҳмоқ дейишяпти" дея жавоб берди. Мухлислар Винисиусни маймун деб аташибди деб ўйлабман. Аммо йўқ. Кейин 40 ёшли ўғлимдан ҳам мухлислар нима деб бақираётганини сўрадим. У ҳам "аҳмоқ" дея жавоб берди.

Винисиус ишқибозларга яқин келиб, қандайдир ишоралар билан шундай деди: "Сиз иккинчи дивизионга учиб кетасиз". Кейин унинг қизил карточкасини бекор қилишди, бу нима деган гап? Кейин стадионнинг икки ёки уч трибунасини бир нечта ўйинга ёпиб қўйишди, уни эса кечириб юборишди.

Балки у яхши футболчидир, мен ҳам шу фикрдаман, аммо у... Инсон сифатида у бир уюм ахлат. Доим ҳакамларга эътироз билдиради. Мен 20 ёки 30 марта Жанубий Америкада бўлганман ва мен билан ҳеч қачон бунақаси бўлмаган. Жанубий Америкага бориб одамлар билан камтарона суҳбат қурганман" - деди Пако Роч.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика