UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  0 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  3 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

ЎзПФЛ "Шўртан"ни 5 миллион сўм жаримага тортди Янгиликлар

ЎзПФЛ "Шўртан"ни 5 миллион сўм жаримага тортди

Теглар :  ШўртанПФЛ
“Шўртан” профессионал футбол клуби Ўзбекистон Футбол Федерацияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармаётгани сабабли жаримага тортилди.

Ғузорнинг “Шўртан” клубига 2017 йилги ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 1-бўлим, 5.25-бандига асосан, шунингдек 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига кўра 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди ва 2018 йил учун заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди.

Агар “Шўртан” ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутилмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади.


П.С.

5.25 бандда нима ёзилган?

Клублар ўртасида футболчиларнинг ижараси учун тўланиши керак бўлган пуллар, футболчилар, мураббийлар ёки клубнинг бошқа ходимлари олдида маош ва бошқа тўловларни вақтида тўламаслик, футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармагани сабабли жарима миқдори:

- янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш
- 5 000 000 сўмгача жарима
- Уч очко олиб ташлаш
- яна бир бор уч очко олиб ташлаш
- ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатиш


5.57 бандда нима ёзилган?

ЎФФ тартиб интизом қўмитаси кўриб чиқиши шарт бўлмаган ҳолатларда ЎзПФЛ молиявий жарималар белгилаши мумкин.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика