

Туркия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Қосимпоша"га қарши ўйин (2:1) охирида мураббий ва футболчи ўртасида жанжал келиб чиққан.
Перейра юлдуз хавбекни майдонга тушишга тайёргарлик кўриш учун чигилёзди машғулотларини бажаришга юборди, у тахминан 40 дақиқа тайёргарлик кўрди, лекин майдонга туширилмади.

Ўзил содир бўлган воқеага кескин муносабат билдирди – у машғулот либосини ечиб, бош мураббий томон улоқтирди.
Футболчи жорий мавсумда "Фенербахче" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



