

9-дақиқада Қатар футболчиси Ҳошим Али ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада Иордания аъзоси Муҳаммад Абу Разоқ мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Маълумот учун, Қатар ўқув-йиғин машғулотларини 21 майда бошлаган ва у 28 майгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.
Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.



