UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  0 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  0 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  12 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  8 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  5 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  5 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  4 08:35Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:11Гвардиола навбатдаги чемпионликни қўлга киритганидан сўнг нималар деди?  10

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Футболда айланадиган пуллар масаласи ҳеч қачон мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Шунинг учун Coca-Cola Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси Одилжон Ҳамробеков эканини барча билса керак. Ёки чемпионатимизда таркибининг умумий қиймати борасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турганини очиқ манбалардан топса бўлади.

Аммо шундай саволлар борки, кундузи оёқяланг югуриб ҳам жавоб тополмайсиз. Масалан, айни пайтда Ўзбекистоннинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини биласизми? Жавобингиз инкор шаклда бўлса, кучли учлик сиз учун:

3. "Насаф" 

Охирги йилларда Қашқадарё клуби иқтисодий жиҳатдан беқарор кунларни бошдан ўтказди. Жорий мавсум ҳам Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий рақобатчиларига нисбатан анча ёмон шароитда ишлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Championat.asia'га маълум бўлишича, "аждарлар"нинг 2022 йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу рақам Суперлигада унча-мунча жамоаларнинг ҳавасини келтириши аниқ.

Шунга мос равишда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Айни пайтда Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам муваффақиятли якунлаганини унутмаслик керак. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчилар — Ойбек Бозоров билан Ҳусайн Норчаев (800 минг евро).

2. "Пахтакор"

Тошкент гранди бу йил молиявий куч борасида 2-ўринга тушиб қолди. "Шерлар"нинг 1 йиллик харажатлар сметаси 68 миллиард сўмни ташкил қилади (Шунингдек, ёзда Ҳожимат Эркиновнинг трансферидан 220 минг доллар ишлаб олинган эди). Ҳозирча Максим Шацких шогирдлари мусобақа жадвалида ҳам 2-поғонада боришяпти. Жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи Одил Ҳамробеков бўлиб, унинг трансфер қиймати 1 млн еврога тенг.

1. "Навбаҳор"

"Лочинлар"ни гранд клубга айлантириш учун сўнгги йилларда катта маблағлар сарфлаб юборилди. Наманган клубининг жорий мавсум учун харажатлар сметаси эса барчаникидан каттароқ бўлиб, деярли 84 млрд сўмни ташкил қилади. Мос равишда Самвел Бабаян шогирдлари кубок ва чемпионат ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб туришибди.

Сизнингча, 2022 йил учун энг кичик смета қайси жамоага тегишли? Эртага шу ҳақда маълумот берамиз.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика