Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"
19 май 2024 22:35
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"
Ўйин ҳақида
- Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик. Битта ўйинда 8 та гол урилиши учрашувни томоша қилган мухлисларга ҳам ҳар жиҳатдан маъқул келган бўлса керак. 72 дақиқа барчаси ўз қўлимизда бўлди. Бироқ, якуний натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади.
Биринчи бўлимда йўл қўйилган хатоларни тўғрилай олдик, голлар уриб ҳисобни тенглаштиргандик. Аммо иккинчи бўлимда болаларча хатоларга йўл қўйган вазиятларимиз бўлди. Айниқса, ўйиннинг сўнгги 25 дақиқасини жуда бўш ўтказдик.
- "Навбаҳор" билан ўйиндаги мағлубият бугунги учрашув олдидан кайфиятга таъсир кўрсатдими?
- Йўқ, аксинча биз ғалаба учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилдик. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик, аксинча яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. У ерда 30 сония давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган пайтларимзида гол қўйиб юбордик. Бошқа хатолар ҳам бўлганди, аммо бу психологик жиҳатдан таъсирини ўтказди дея олмайман. Олдинда бизни навбатдаги тур учрашувлари кутиб турибди, тайёргарликда давом этамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар