

Ўтган мавсумни Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик футболчи Санжар Риҳсибоев фаолиятини мамлакатнинг бошқа бир жамоасида бошлашга яқин турибди.
Ярим ҳимоячи айни пайтда "Истиқлол" кўригида.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Санжар Риҳсибоев бунга қадар "Бунёдкор", "Машъал", "Обод", АГМК, "Хўжанд" жамоаларида тўп тепган.



