

Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳ ўйинлари Вьетнамда ўтказиляпти. Кеча, 25 август куни Ўзбекистон Вьетнамга қаши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Ньян Зи Ван Су дублга эришиб, Вьетнамнинг танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади. Иккинчи бўлимда Шахнозабону Юсупова битта жавоб тўпи киритди.
Ўзбекистонлик қизларнинг навбатдаги рақиби Фаластин жамоаси бўлади. Ушбу учрашув 27 август куни Тошкент вақти билан 15:00да бўлиб ўтади.



