Ўзбекистонлик ҳакамлар U-20 Осиё Кубогида навбатдаги учрашувни бошқаради

Khoja
19 фев 2025
Хитойда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги қизғин паллага кирган.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакам ва инструкторлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Бугун, соат 12:00 да бўлиб ўтадиган Ироқ – Иордания учрашувини ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев бош ҳакам сифатида бошқаради, Руслан Серазиддинов эса қанот ҳаками сифатида майдонда ишлайди.

Шунингдек, тажрибали мутахассис Валентин Коваленко ушбу мусобақада назоратчи сифатида фаолият олиб бормоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: UZFHM