Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 ва 16 ноябрь куни Беларусь U19 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
10 ноя 2015
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Беларусь U19 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Иккала ўйин ҳам Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин 14 ноябрь куни бўлса, иккинчи баҳс 16 ноябрда куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13 ноябрь куни бошланади. Жасур Абдураимовнинг сайтимизга берган маълумотига кўра Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia