Технология ва спорт уйғунлашганда: TECNO CAMON 50 тақдимоти футбол шоусига айланди

Narzulla Saydullayev
30 мар 2026
26 март куни Тошкентдаги ЖАР стадионида ноодатий форматдаги тадбир бўлиб ўтди.

Бу ерда янги TECNO CAMON 50 смартфонлар сериясининг тақдимоти футбол учрашуви билан бирлаштирилди.

Тадбир расмий тақдимот билан бошланди. Унда компания вакиллари янги сериянинг асосий устунликлари ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланганидек, CAMON 50 линияси сунъий интеллект асосидаги мобил фотосуратларга урғу беради. Смартфонлар Сонй 50 МП камера, илғор AI алгоритмлар, шунингдек, ҳаракатдаги кадрларни аниқ олишга мўлжалланган ФлашСнап режими билан ажралиб туради. Шунингдек, AI AutoZoom, AI Art Gallery ва AI LightMaster2.0 каби функциялар ёрдамида фойдаланувчилар оддий суратларни ҳам юқори даражадаги контентга айлантира олади.

Тақдимот қурилманинг техник жиҳатлари ҳам алоҳида эътироф этилди: 144 Hz AMOLED дисплей, 6500 mAh батарея, 45W тезкор зарядлаш ҳамда IP68/IP69/IP69К ҳимоя даражаси смартфонни ҳар қандай шароитда фойдаланиш учун қулай қилади.

photo_2026-03-30_13-05-29.jpg

Шундан сўнг тадбир футбол руҳида давом этди. Майдонда блогерлар ва журналистлардан иборат жамоалар ўзаро куч синашди. Учрашув жонли темпда, кўплаб хавфли вазиятлар ва чиройли ҳаракатлар билан ўтди. Якунда эса журналистлар жамоаси устун келиб, бош соврин — TECNO CUP 2026ни қўлга киритди.

Ўйиндан сўнг барча иштирокчиларга медаллар топширилди. Маросимни таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов олиб борди. У нафақат учрашувни профессионал тарзда шарҳлаб берди, балки якунда футболчиларга медалларни ҳам топширди.

Тадбирда 25 дан ортиқ блогер ва ОАВ вакиллари, шунингдек 60 дан зиёд меҳмонлар иштирок этди. Томошабинлар футбол баҳсидан завқ олиш билан бирга, янги смартфонларни амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Хилола_3.jpg

Эътибор марказида эса, албатта, TECNO CAMON 50 серияси бўлди. Футбол учрашуви айнан смартфоннинг имкониятларини жонли шароитда кўрсатиб берди. Масалан, тезкор эпизодларда ФлашСнап режими ҳаракатдаги вазиятларни аниқ кадрга айлантириб, ўйиннинг энг муҳим лаҳзаларини “ушлаб қолиш” имконини берди.

Смартфондаги Сонй 50 МП камера юқори аниқликдаги тасвирларни тақдим этиб, ҳатто мураккаб ёруғлик шароитида ҳам сифатни сақлаб қолди. Бундан ташқари, АИ АутоЗоом функцияси ўйиндаги асосий эпизодларни аниқлаб, уларни автоматик равишда яқинлаштиради.

GN_10938.jpg

Смартфоннинг IP68/IP69/IP69К ҳимояси эса уни чанг, сув ва намликдан ҳимоя қилади, бу эса очиқ майдондаги спорт тадбирлари учун айниқса муҳим. Шунингдек, 6500 mAh батарея ва 45W тезкор қувватлаш узоқ давом этадиган учрашувлар давомида ҳам смартфондан узлуксиз фойдаланиш имконини беради.

ЖАР стадионидаги ушбу учрашув нафақат футбол баҳси, балки технология имкониятларининг жонли намойишига айланди. TECNO эса яна бир бор инновацион маҳсулотларни аудиторияга яқин ва қизиқарли форматда тақдим эта олишини исботлади.

текно_хабар.jpgмедаль_1.jpgкоманда_1.jpg

Телеграм: @tecnouzbekistan 

Инстаграм: #tecnouzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia