ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026, 18:10
Хабарингиз бор, яқинда Суперлиганинг 2-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди.

"Машъал" – "Локомотив" баҳсини бошқари Жасур Мухторовнинг зиммасига юклатилди. Ушбу рефери орадан 5,5 йил ўтиб яна Суперлигада бош ҳакамлик қилади. 

Гап шундаки, Жасур Мухторов 2020 йил якунида ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан беш йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятидан четлатган ва жаримага тортган эди. Мухторовнинг дисквалификация муддати ўтган йили тугаганди. Шундан сўнг у қуйи лигалардаги баҳсларида фаолият юритди, шунингдек, Суперлигада захира ҳаками вазифасини ҳам бажарди.

Суперлигада эса охирги маротаба 2020 йилнинг 22 октябрь куни Муборакда "Машъал" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувида бош ҳакам сифатида ишлаган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia