UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  1 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  2 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  2 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Доҳа шаҳридаги йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашев;

Ҳимоячилар: Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Ғофуров, Исломжон Қобилов, Достонбек Турсунов;

Ярим ҳимоячилар: Ҳуршид Ғиёсов, Азизжон Ғаниев, Достон Ибрагимов, Жавоҳир Сидиқов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Жамшид Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов;

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Бегзод Ғанижонов.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U-22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Кеча, 17 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида Жасур Абдураимов жамоаси БАА, Ливан ва Непал ёшларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика