UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  2 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  11 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда" Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда"

Теглар :  U-20 Осиё кубоги
Бугун U-20 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоаларга қарши кураш олиб боради. Ўйинлар Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади.

"Энг асосийси рақибларимиз кимлигини ва саралаш ўйинлари қаерда, қачон бўлишини билдик. Бу яхши. Эртадан саралаш ўйинларига қандай тайёрланиш ҳақида режа ишлаб чиқишни бошлаймиз. Шу режа бўйича ишлаймиз. Энг катта муаммо иқлим бўлиши мумкин. Сабаби кузда Хитой Тайпеида намлик жуда юқори ва иссиқ бўлади. Мана шу об-ҳавога мослашиш йўлларини излаймиз.

Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоага қарши ўйнамаганмиз, уларнинг имкониятларини ҳали билмаймиз. ЎФА терма жамоалар марказидаги видеоаналитикларимиз рақиблар ҳақида маълумот тўплашни бошлаб юборишди. Рақибларни ўрганишни тез орада бошлаймиз", - деди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.


U-20 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон Хитой Тайпеига боради        

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика