

Ёшлар терма жамоамиз 22 июндан 3 июлга қадар пойтахтимизда йиғин ўтказади. Жамоа "Чиғатой"да истиқомат қилади ва машғулотлар ТТЙМИ стадионида ўтказилади.
Тез орада ушбу йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси октябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Бугун ушбу мусобақа финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон сифатида "A" гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан куч синашадиган бўлди.
Тимур Кападзе: "Эрон билан очилиш учрашуви қизиқарли кечади"
U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мусобақанинг тўлиқ тақвими



