"Нефтчи" – "Пахтакор" ўйини чипталари қанчадан сотилмоқда?

Оқил Абдубарноев
5 апр 2026
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" учрашуви учун чипталар сотуви бошланди.

"Ўзбек классикоси" мақомидаги мазкур баҳс 9 апрель куни соат 19:00 да "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.

Мухлислар чипталарни 5 апрель куни соат 09:30 дан эътиборан стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи 30 000 ҳамда 50 000 сўм этиб белгиланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати