Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Беларус ёшларига қарши баҳс юритади
18 май 2017 13:50
Янгиликлар
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Беларус ёшларига қарши баҳс юритади
Александр Мочинов бош мураббийилиги остидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси шу йилнинг 17 ва 19 июнь кунлари Минск шаҳрида Беларус ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Май ойи бошида Ўзбекистон ёшлар термаси саралаш босқичига тайёргарлик доирасида Тбилиси шаҳрида Грузия U-18 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, бирида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, иккинчисида 4:1 ҳисобида зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар