Ўзбекистон U-18 Анталияда Туркия билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Sherzod Nurmatov
27 окт 2022, 17:30
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 20 ноябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Йиғиннинг иккинчи қисми Туркияда давом эттирилади. Ўсмирлар терма жамоамиз Анталияда туркиялик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар. Баҳслар 26-28-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Жамоани ушбу ўйинларга истеъдодли ёш мутахассис Фарҳод Нишонов бош мураббий сифатида тайёрлаб боради. Шунингдек, тажрибали мутахассис Рауф Инилеев Ўзбекистон U-18, U-17, U-15 ва U-14 терма жамоаларида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолиятини давом эттиради.  

U-18 ўртоқлик учрашувлари:

26-ноябрь

Туркия — Ўзбекистон 

28-ноябрь

Туркия — Ўзбекистон


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати