Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"

Iskandarov Abdulaziz
25 янв 2026, 08:05
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу йиғинида легионерларимиздан Достон Турсунов иштирок этмоқда.

Гонконг чемпионатида ўйнаётган футболчи терма жамоа ҳақида фикрларини билдирди.

"Охирги мартта терма жамоага 2021 йил чақирилгандим. Жароҳатдан кейин қайтиш қийин бўлди, жуда соғингандим. Ўзимни яхши кўрсатиб, Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман. 

Каннаваронинг иш услуби аъло даражада, ўзи ҳимоячи бўлган. Билмаганларимизни ўргатмоқда. 3 кун машғулот ўтказдик, секин-аста кўникиб борамиз.

Ҳусниддин Алиқуловга жуда ачиндим. Бундай жароҳат ўзимда бўлди, тикланиш қийин кечди. Соғлик тилайман, тезроқ сафга қайтсин деб қоламан. У ажойиб ҳимоячи",- дейди Достон Турсунов.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›