UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  222 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  15 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади

Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди.

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион "Сўғдиёна" бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди.

Шу тариқа Лига Тошкентдаги "Бунёдкор" аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент "Насаф" учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам "Бунёдкор" Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант.

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор "Пахтакор" ва "Насаф" тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда "Пахтакор", Жиззахда эса "Насаф" совринга эга чиққан.

Тошкентдаги беллашув 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика