UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  11 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди.




Питер Хюистра: - Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Натижа ижобий бўлганидан хурсандмиз.

- Ўйин давомида Эрен Дердийок жароҳат олди ва алмаштирилгач Черан ҳужумга ўтди. Мавсум давомида ҳам шундай бўладими ёки Дердийокнинг ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи борми?
- Кейинги ўйин 10 март куни, умид қиламизки Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беради. Имкон борича таркибимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Чемпион бошлангунча балки янги футболчи олармиз, агар бундай бўлмаган ҳолда бор имкониятлардан фойдаланмиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.

- Ғалаба билан табриклаймиз! "Пахтакор" қачон ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя олади? Жамоанинг потенциали қандай?

- Мавсум олдидан таркибни кучайтиришга интилдик, тан олиш керак кўплаб футболчилар кетишди. Таркибда бор футболчилар билан мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Барча футболчиларни жипслаштирган ҳолда ғалабаларга интиламиз.

- Ўйин бошида "Насаф" жамоаси прессинг орқали "Пахтакор"ни шошириб қўйди...
Питер Хюистра:
- Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди. "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика