

Мусобақанинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этиб, мусобақанинг умумий жадвалида 2 очко билан 3-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, биринчи тур ўйинида Уммон олимпия терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган бўлса, Фаластин ОТЖга қарши ўйинда Ўзбекистон ОТЖ 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб беради.




