UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  2 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8

Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швецияга қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бугун Ўзбекистон Швецияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Стокгольмдаги "Frienda Arena Stadium"да ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:00 (маҳаллий вақт билан 15:00)да старт олади.

Олдинроқ, Швеция терма жамоасининг бизга қарши тушадиган асосий таркиби ҳақида хабар берган эдик.

⚡️ Швециянинг Ўзбекистон билан ўйин учун асосий таркиби маълум

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги беллашув учун тахминий таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")

Машғулотлардан келиб чиқиб бугун Суюновни бошланғич таркибда кутяпман. Элдор терма жамоанинг янги сардори бўлиш учун асосий номзодлар қаторида ҳам бор ва Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги илк ўйинда айнан "Пахтакор" киперига ишонч билдирса керак.

Альтернативлари: Санжар Қувватов ("Пахтакор") ҳамда Валижон Раҳимов (АГМК)


Ўнг қанот ҳимоячиси: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Машғулотларда ўнг қанотнинг асосий ҳимоячиси сифатида айнан Алижонов ҳаракат қилиб келмоқда. Мавсум бошидаги ҳолатидан чиқиб кета олган ва яна формага тушиб бораётган Ҳожиакбар терма жамоада ҳам асосий таркибга қайтишга яқин.

Альтернативи: Дилшод Саитов ("Насаф")


Марказий ҳимоячи: Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой)

Турсунов марказий ҳимоянинг ўнгроғида ўйинни бошлайди. Катанец илк ўйинида айнан уни туширмоқчидек. Хитой Суперлигаси вакилига ўзимизнинг Суперлига иштирокчиси шерик бўлади...

Альтернативи: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")


Марказий ҳимоя: Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Бугун марказий ҳимояда бош жамоада ўйнаш тажрибаси нисбатан камроқ бўлган футболчиларимизни кўрамиз. Катанец иккинчи марказий ҳимоячи сифатида "қалдирғочлар" аъзоси Абдулла Абдуллаевни майдонга тушириши эҳтимоли юқори.

Альтернативи: Ислом Қобилов ("Локомотив")


Чап қанот ҳимоячиси: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Катанец ҳозирча "Пахтакор"нинг қанот ҳимоячилари терма жамоада ҳам асосий таркибда туширмоқчи. Кейинчалик нима бўлиши вақт кўрсатади. Айниқса, айни чап қанотда рақобат жуда кескин кўриниш олади.

Альтернативи: ИброҳимҲалил Йўлдошев


Марказий ярим ҳимоячи: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор")

Катанец икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнамоқчи ва улардан бири бугун Ҳамробеков бўлади. Унинг шериги эса легионер...

Альтернативи: Акмал Мозговой ("Насаф")


Марказий ярим ҳимоячи: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)

Бугунги кунда энг кучли марказий ярим ҳимоячиларимиз айнан шу икки йигит. Балки, Шукуров - Ҳамробеков тандеми бир неча йиллар терма жамоага хизмат қилар.

Альтернативи: Аброр Исмоилов ("Пахтакор")


Ўнг қанот вингери: Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор")

Сречко Катанец ўнг вингер сифатида бугунги ўйинга айнан "Бунёдкор"да етакчиликни қўлига олган Икромовни тайёрлаб келди. Клубидаги ўйини билан терма жамоада асосий таркибда тушиш имконини ҳам қўлга киритиш арафасида.

Альтернативи: Санжар Қодирқулов ("Локомотив")


Чап қанот вингери: Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони)

Бу жойда ортиқча тахминларга ҳожат йўқ. Машарипов терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ва бугун ҳам уни бошланғич таркибда кўрамиз.

Альтернативи: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")


Ҳужужмчи орти: Ойбек Бозоров ("Насаф")

Словениялик мутахассис ҳужумчи ортида айнан Бозоровни синаб келмоқда. Ҳар икки қанотда ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган Ойбекни бугун "ўнинчи" ўйинчи сифатида кўрамиз.

Альтернативи: Азизбек Аманов ("Локомотив")


Ҳужумчи: Элдор Шомуродов ("Рома", Италия)

Бу жойда ким тушишини тахмин қилиш ҳам худди чап вингер каби узоқ ўйлантирадиган жараён эмас. Шомуродов энг кучли ҳужумчимиз ва у бугун бошланғич таркибда бўлади. Ундан бугун стадионга келадиган ўзбек мухлислари ҳам гол кутишади.

Альтернативи: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби:

Элдорбек Суюнов

Ҳожиакбар Алижонов, Достон Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Фарруҳ Сайфиев

Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров

Фарруҳ Икромов, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов

Элдор Шомуродов


Шунингдек, бугун терма жамоани ким сардор сифатида бошлаб тушиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Машғулотлар ва жамоа ичида энг фаол бўлган футболчиларимиз Жалолиддин Машарипов ҳамда Элдорбек Суюнов. Шу сабаб шахсан ўзим айнан мана шу икки футболчидан бири бугун сардорлик боғичини тақиб тушишини тахмин қиляпман.

Бугунги беллашувда терма жамоамизга омад!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика