Ўзбекистон миллий терма жамоасига “Ювентус” ва Италия терма жамоасида ишлаган мутахассис қўшилди

9 май 2026, 22:55
Алдо Эспозито эндиликда Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди.

“Италиялик тажрибали мутахассис Алдо Эспозито миллий жамоа мураббийлар штабига қўшилди. У терма жамоа футболчиларининг тикланиш жараёни, жароҳатларнинг олдини олиш ҳамда реабилитация йўналишида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Алдо Эспозито фаолияти давомида Италиянинг “Кальяри” ҳамда “Ювентус” клублари ва Италия миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган. Мутахассис 5 та Жаҳон чемпионати ва 5 та Европа чемпионатида иштирок этган бўлиб, 2006 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Шунингдек, у ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда УЕФА Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар сафида фаолият юритган”, — деб ёзилади ЎФА хабарида.


Манба: ЎФА матбуот хизмати