UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Боруссия Дортмунд” U-23 билан қандай таркибда ўйнади? Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Боруссия Дортмунд” U-23 билан қандай таркибда ўйнади?

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа “Боруссия Дортмунд” клубининг 23 ёшгача бўлган футболчичларидан ташкил топган жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, дуранг натижа қайд этди.

17 июль куни бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси киритган ягона голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Германияликлар ҳам бир бора Нестеров қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир вақтда, Жамшид Искандеров 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви

17.07.2016, Австрия.

Ўзбекистон – “Боруссия Дортмунд” U-23 1:1

Ўзбекистон:
Игнатий Нестеров (Элдор Суюнов), Станислав Андреев (Александр Мерзляков), Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиев (Руслан Мелзитдинов), Даврон Хошимов (Акмал Шораҳмедов), Саламат Қутибоев (Жавоҳир Соҳибов), Отабек Шукуров, Жасур Ҳасанов (Акром Комилов), Марат Бикмаев (Шерзод Каримов), Жамшид Искандеров (Достон Ҳамдамов), Элдор Шомуродов (Муродбек Бобожонов)

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика