UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  15 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига 7 июнь куни қуръа ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига 7 июнь куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичи якунларига кўра 14 та жамоа 1/8 финал босқичи учун чиптани қўлга киритганди.

Улар қаторига мазкур босқичдан эътиборан AГМК ва “Пахтакор” клублари ҳам қўшилади. 

1/8 финалга қуръа 7 июнь куни ташланади. Шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Сингапурга қарши майдонга чиқади. Шундан келиб чиқиб, қуръа кечки эфирда Спорт-ТВ томонидан жонли эфирда намойиш этилади. 

Aввалдан айтилганидек, қуръа маросимида гуруҳ ғолиблари алоҳида саватда бўлади ва улар 1/8 финалда бир-бири билан, шунингдек, AГМК ва “Пахтакор” клублари билан тўқнаш келмайди. Бир ўйиндан иборат учрашувларга ким мезбонлик қилиши қуръа ёрдамида аниқлаб олинади. 

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилиши сизга маълум. Учрашувлар ўтадиган саналар Ўзбекистон миллий термасининг кейинги режаларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган тақвим асосида кейинроқ маълум қилинади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика