UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Ўзбекистон кубоги. Финал. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  106 18:35АПЛ. Бешта баҳснинг асосий таркиблари билан танишинг  0 18:27АПЛ. Жотанинг голи "Ливерпуль"га муҳим 3 очкони тақдим этди  4 17:32"Барселона" дарвозабони ҳалиям чекиб турар экан  5 16:03"Навбаҳор" - "Андижон". Асосий таркиблар билан танишинг  12 15:25БАА Ўзбекистонга қарши баҳс учун терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13 14:57Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти  0 14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  2 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  7 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  11 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  5 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  5 12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  2 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0

Ўзбекистон кубоги. Финал. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Финал. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)

"Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланди.

Навбаҳор

Аброр Исмоилов - 53'

Ўзбекистон Кубоги. 7-тур

05/10/2024, 17:00

1
:
1
2-экстра тайм

Андижон

Муҳаммадкарим Тоиров - 82'

45'
90'
120'
53'  Аброр Исмоилов
53'  Фаррух Сайфиев
61'  Гиорги Никабадзе (Русланбек Жиянов)
68'  Жамшид Болтабоев
73'  Сияваш Ҳақназарий (Сардор Рашидов)
98'  Одилжон Ҳамробеков
106'  Жамшид Болтабоев (Комилжон Тожиддинов)
106'  Аброр Исмоилов (Тома Табатадзе)
37'  Абдураҳмон Комилов
65'  Фарҳод Соҳибжонов (Шаҳром Самиев)
65'  Фарҳод Бекмуродов (Леван Арвеладзе)
76'  Илҳом Абдуғаниев (Бектемир Абдуманнонов)
82'  Муҳаммадкарим Тоиров
82'  Бектемир Абдуманнонов
90'  Сардор Азимов (Илҳом Алижонов)
90'  Абдувоҳид Ғуломов (Дамир Темиров)
106'  Абдураҳмон Комилов (Ислом Маматказин)

Ўзбекистон кубоги. Финал

"Навбаҳор" – "Андижон" 1:1

05.10.2024 | 17:00

Фарғона. "Истиқлол" стадиони

Бош ҳакам: Холид Солиҳ Ал Тураис   

Қанот ҳакамлари: Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари, Муҳаммад Маки Алабакри

 Захира ҳаками: Найим Қосимов

VAR: Султон Санат Ал Ҳарби 

AVAR: Аҳрол Рисқуллаев 

Назоратчи: Владислав Цейтлин 

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Голлар: 1:0 — 53, Аброр Исмоилов (Фарруҳ Сайфиев), 1:1 — 82, Муҳаммадкарим Тоиров (Бектемир Абдуманнонов).

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сиаваш Ҳақназари, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никобадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов.

Захира: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азим Аҳмедов, 11.Сардор Рашидов, 17.Русланбек Жиянов, 20.Музаффар Мўминов, 22.Тома Табатадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжанов.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 9.Леван Арвеладзе, 18.Дамир Темиров, 19.Нуримбет Абинур, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Згурский, 66.Илҳомжон Алижонов, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳрам Самиев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (37), Жамшид Болтабоев (68), Одил Ҳамробеков (98).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


111. Зарба!

"Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси Ивановичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ бироз аниқлик етишмади.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

"Навбаҳор"да иккита, "Андижон"да битта ўзгариш амалга оширди.

Учинчи тайм якунланди.

104. Фол

Жияновнинг чап қанотдан узатмаси Арвеладзенинг қўлига теккандек кўринди. Аммо такрорий вазиятда тўп "Андижон" футболчисининг бошига теккани маълум бўлди.

99. ВАР ишга тушди.

Филип Иванович ўз жарима майдонида тўп билан ўйнагандек кўринди. Ҳакам эса фол қайд этилмаганини маълум қилди.

98. Огоҳлантириш

Ҳамробеков Самиевнинг оёғини қаттиқ босиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

92. Зарба!

Абдуманнонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Қувватов яна ўз маҳоратини намойиш этди.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+4. Зарба!

Арвеладзе рақиб жарима майдонида икки рақибини алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди, аммо бироз аниқлик етишмади.

90. Ўзгариш

"Андижон"да икки ўзгариш: Азимов ва Ғуломов ўрнига Алижонов ва Темиров майдонга туширилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба!

Маматказин жамоасининг биринчи голидаги ўхшаш тарзда бош билан зарба йўллади, Қувватов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

87. Тўхталиш

Абдувоҳид Ғуломовгаанча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди.

82. ГОЛ! "Андижон" ҳисобни тенглаштирди!

Тоиров чап қанотда Абдуманнонов томонидан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

80. Зарба

Абдуманнонов рақиб жарима майдонига яқин масофада рақиб футболчилари орасидан зарба йўллашга имкон топди, бироқ Қувватов ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда тўпни эгаллаб олди.

78. Зарба

Жиянов чап қанотда бир рақибидан ўзиб кетди ва жарима майдони яқинида зарба йўллади, Адҳамов сейв намойиш этди.

76. Ўзгариш

"Андижон" таркибида Абдуғаниев ўрнига Абдуманнонов майдонга туширилди.

73. Ўзгариш

"Навбаҳор" таркибида Сардор Рашидов Ҳақназарийни алмаштирди ва жароҳатдан кейин илк бор майдонга тушди.

69. Зарба!

Жиянов катта тезликда олдинга борди ва ноаниқ зарба йўллади. Бироқ нарироқда Ҳақназарий очиқ турганди, у ўз норозилигини билдирди.

68. Огоҳлантириш

Болтабоев ўнг қанотдан олдинга бораётган Азимовни тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

65. Ўзгариш

"Андижон" таркибида икки легионер майдонга ташланди. Фарҳод Соҳибжонов ўрнига Шахром Самиев, Фарҳод Бекмуратов ўрнига эса Леван Арвеладзе майдонга туширилди.

64. Зарба

Жиянов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга бориб, зарба йўллади. Адҳамов ўз маҳоратини намойиш этди. 

63. Зарба

Жиянов майдонга тушган заҳоти фаоллик кўрсатди. ўнг қанотдан узатилган тўпни наманганликлар ҳужумчиси бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо ноаниқ.

61. Ўзгариш

"Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш: Никабадзе ўрнига Жиянов майдонга туширилди.

60. Хавфли вазият

Искандеровнинг стандарт вазиятдан узатмасини "Андижон" ҳимоячилари қийинчилик билан бартараф этди.

53. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!

Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпи ҳаводаги курашда ҳеч кимга тегмади. Пастга тушган тўпни эса Аброр Исмоилов ўнг оёқдаги кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди! 

51. Фол

Ҳақназарий ўнг қанотдан олдинга бораётган Азимовни йиқитган ҳолда тўхтатиб қолди. Стандартдан узатилган тўпни эса Қувватов муштлари билан уриб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимни жамоалар эҳтиёткор тарзда ўтказди. Икки жамоа ҳам ҳужумларини, асосан, чап қанотдан ташкил этилди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! 

"Навбаҳор" футболчисининг ўнг қанотдан узатган тўпига "Андижон" дарвозабони чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Ҳақназарий эса бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият юзага келганди . Аслини олганда, тайм жуда зерикарли ўтди.

45+1. Зарба

Турдимуров жарима майдонига узатилган тўпга ўнг оёқда зарба берди. Ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Зарба!

"Навбаҳор" жарима майдонига яқин нуқтада Турдимуродов чап оёқда зарба йўллади. Бироқ зарба йўналиши кучли бўлмади ва ноаниқ кўриниш олди.

37. Огоҳлантириш. 

Комилов чап қанотдан олдинга бораётган Ҳақназарийни қўполлик эвазига тўхатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

34. Тўқнашув

Биринчи бўлимда, асосан, шифокорлар эътибор марказида бўлмоқда. Бу сафар Турдимуродов тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.

31. Тўқнашув.

Майдон марказида Абдуғаниев ва Ҳамробеков ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди. "Андижон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

30. Хавфли вазият!

Искандеров ривожлантирган ҳужумни Ҳақназарий чап  қанотда давом эттирди, бироқ ҳимояга ёрдамга қайтган Турдимуродов жарима майдони узатилган тўпни бош билан қайтариб юборди.

28. Хавфли вазият!

Искандеровнинг стандарт вазиятда узатмаси зарбага айланиб кетди. Натижада Адҳамов тўпни эгаллаб олди.

26. Хавфли вазият! 

Соҳибжонов чап қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига узатма амалга оширди, аммо иккинчи қаватдаги курашда Сайфиев ишончли ҳаракат қилди.

24. Фол

Бекмуродоврақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Тўхталишдан унумли фойдаланиб, мураббийлар шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

21. Бурчак зарбаси

"Навбаҳор" футболчилари томонидан йўлланган зарба рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Искандеровнинг узатмасини эса Адҳамов муштлари билан уриб юборди.

18. Хавфли вазият

"Навбаҳор" яна чап қанотдан ҳужумга борди. Рақибни зарарсизлантирган "Андижон" эса қарши ҳужумга ўтди, аммо Жокич тўпни аутга чиқариб юборди.

13. Фол

Никабадзе илғорлик билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз майдонидан узоқлаштирган Маматказиннинг оёғини тепиб юборди.

12. Зарба!

Турдимуров рақиб жарима майдонидан ҳимоячилар билан тўқнашувда йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди. Навбатдаги уринишда эса Тоиров узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Қувватов ўзи томон келган тўпни эгаллаб олди.

8. Зарба!

"Андижон" сардорининг оддий вазиятдаги қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Никабадзе зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисига тегиб, жарима майдони ичида турган Ҳақназарийга бориб тушди, аммо эронлик ярим ҳимоячи тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.

5. Фол

Болтабоев ҳужумда қўполлик ишлатди. "Навбаҳор" дастлабки дақиқаларда ҳужумга ташланишга интилмоқда, аммо хавфли вазият содир этилгани йўқ.

2. Фол.

Майдон марказида Сайфиевга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. Ҳакам футболчиларни тинчланишга чақирди.

1. Учрашув бошланди.

Бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз. Учрашув давомида изоҳларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Бугунги учрашувни саудиялик ҳакамлар бошқариб боради.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" кўк, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+15   
05 окт 17:40:05
SHAHZOD
Bunaqa atmosfera yaratgan har ikki viloyat muhlislariga hurmat saqlagan holda (addushe hurmatdasilar), maydonda ikki darmayet autsayder(oxirgi oʻyinlardan kelib chiqib) klublar oynayabdi. Bu ikki klubdan hech qanday WOW oʻyin kutmanglar. Saud hakamlari oldida pazor. Shunaqa muhlislarga ega kamandalarni oʻyiniga qara. Sifat yoq umuman. Ikkisiyam huddiki finalga osmondan tushib qolgandek. Oddiy klublarning superligadagi oddiy bir oʻyini. Jalka shunaqa muhlislar, jalka performancelar. Mani gapimga qoʻshilmaydiganlar ishonmasangiz telni ovozini 0 qilib 5minut oʻyinni koʻring. Oʻyinni faqat muhlislik shijoati koʻtarib turibdi. Rahbariyatlar muhlislarni oʻyinga qiziqishini oshirmoqchi bolishadiyu, lekin futbolchilarning shijoatini, oʻzbek futboli sifatini koʻtarishni oʻylamaydi. Bunday ahvoldan keyin kim kiradi oʻyinga? Toshkentliklar toʻgʻri qiladi, bunaqa futbolni rasxod qilib maydondan, umuman tvdan ham koʻrishga arzimaydi. Boshida aytganimdek muhlislarga hurmatim cheksiz. Man faqat futbolchilarni oʻyinini aytdim.
+8   
05 окт 17:45:54
Soccerland777
аср финалимас, муср финал... Ўйин ноль иккала жамоадаям
+7   
05 окт 17:31:06
AA H.A
У́та зерикарли у́йин.нима бу́саям стадиондаги Томошабин учун у́йнайлар
+6   
05 окт 17:49:19
Soccerland777
Ўзбекистон чемпионатини Насаф кўтариб турибди экан. Қолган жамоалар ур теп. Махалла футболи
+5   
05 окт 18:49:13
Красавчик Красавчик
Ким чемпион бусаям Нефтчи разбарияти ва Фаргоналикларга рахмат. Ташкилотчилик ва майдон холати жудаям ажойиб))))
+5   
05 окт 17:49:18
Odiljon Rasulov
Пахтакорчилар ярим финалда Навбахорга ютказганлигинлар сабабли табий равишда Андижонга мухлислик киляпсизлар лекин охирида барибир кубокни НАВБАХОР олади
+3   
05 окт 19:12:35
Zohidjon Usarov
Рашидов гудайган хурозга ухшаб колибди.
+3   
05 окт 19:06:13
Paxtakor Toshkent
Андижон купрок ютишни хохлаяпти. Манимча ютади бу уйинни.
+3   
05 окт 18:43:35
Paxtakor Toshkent
Андижон санчиб куйди. Хайр Навбахор. Хайр кубок. Гол уриб химояга ётиб олиш мана шунака окибатларга олиб келади.
+3   
05 окт 17:57:19
Otsiz Chavandoz
Otsiz Chavandoz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maydondigi futbol muxlisliga solishtirganda tuftadan besh battar. Finalga Paxtakor Nasaf chiqqanda muxlisli bunchali zo'r bo'masdi, lekin maydonda haqiqiy futbol haqiqiy taktik jangi ko'rgan bo'lardi. Anjon Gulbahor be bi gi futbol o'ynavoti. Na pas bor na kombinatsion futbol.
Bunyodkorda super kubokda qanaqa jang qanaqa futbol bo'gandiya. Hamma uxx mana o'yin divorgandi. O'sha o'yinni 15 minuti hozirgi finaldan qizuro futboli qadrlagan inson uchun.
+3   
05 окт 16:38:36
Zohid Qayumov
Навбахор Бос газини НАСАФ мухлислари Сен билан
+2   
05 окт 18:52:14
Аюбхон
Ажойиб атмосфера, ажойиб уйин, мазза килиб томоша килябман футболки рахмат чиройли футбол учун
+2   
05 окт 18:42:46
Красавчик Красавчик
Ма наххуй бля))))
+2   
05 окт 18:40:30
Abduraxmon Vaxobov
Ана Андижан хам урди....
+2   
05 окт 17:17:03
Hurshid Sodiqov
Andijonga omad Paxtakor muxlisi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика