UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  20 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  140 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  44 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

Ўзбекистон кубоги-2020. Финалдан олдин матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2020. Финалдан олдин матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 20 декабрь, якшанба куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Кубок беллашувларининг ҳал қилувчи ўйинида AГМК ва “Пахтакор” ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Финал учрашуви олдидан 19 декабрь санасида эса ўйин олди тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган:


* AГМК футбол клуби расмий машғулоти – соат 12:00 дан 13:00 гача (дастлабки 15 дақиқаси ОAВ учун очиқ)

* AГМК футбол клуби бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани – соат 13:30 дан 14:00 гача

* “Пахтакор” футбол клуби бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани – соат 14:00 дан 14:30 гача

* “Пахтакор” футбол клуби расмий машғулоти – соат 15:00 дан 16:00 гача (дастлабки 15 дақиқаси ОAВ учун очиқ)


Расмий машғулот жараёнлари ҳамда матбуот анжуманларини бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш истагида бўлган барча турдаги ОAВ вакилларини “Марказий” стадионига таклиф этамиз. Ушбу тадбирларга журналистлар ЎзПФЛ томонидан берилган аккредитация карточкаларини кўрсатган ҳолда киришлари мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашуви 20 декабрь куни соат 15:00 да Намангандаги “Марказий” стадионда бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика